» » Жиззах вилоятида 10 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Жиззах вилоятида 10 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

07 апрель 2023 г 588 Комментарии: 0

Жорий йилнинг март ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 миллион метр куб (76,3 млрд. сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Унга кўра:

- Бухоро вилоятида 24,3 миллион метр кубни (24,2 млрд. сўм);

- Фарғона вилоятида 19,3 миллион метр кубни (19,3 млрд. сўм);

- Жиззах вилоятида 9,9 миллион метр кубни (10 млрд. сўм);

- Самарқанд вилоятида 10,1 миллион метр кубни (8,5 млрд. сўм);

- Тошкент шаҳрида 7,1 миллион метр кубни (7,1 млрд. сўм)ни ташкил этган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қуйидаги истеъмолчилар тоифасига тааллуқли:

- АГТКШларда 22 та ҳолатда (41,7 млрд. сўм);

- иссиқхоналарда 17 та ҳолатда (1,1 млрд. сўм);

- бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида (асфальт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари, нон маҳсулотлари) 90 та ҳолатда (24,9 млрд. сўм);

- умумий овқатланиш шохобчаларида 54 та (1 млрд. сўм) ҳолатда.

Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!