» » Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

07 апрель 2023 г 669 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексидаги коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни белгиловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди.

              Унга кўра:

  • ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда) жиноятлари ғаразли ниятларда содир этилган бўлса, беш йилгача озодликдан махрум қилиш;
  • пора олганлик (210-модда), пора бериш (211-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик (212-модда) учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўллаши белгиланмоқда.

Жиноят  кодексининг 8-бўлими коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилмоқда ва 16 та моддада назарда тутилган жиноятлар 167-модда 3-қисми “д” банди, 168-модда 4-қисми “г” банди, 1929- 19210-моддалари, 19211-модда 2-қисми “в” банди, 205-модда 2 –қисми “в” банди, 206-модда 2-қисми “в” банди, 208-модда 2-қисми, 209-модда 2-қисми “в” банди, 210, 211,213, 214-моддалари ва 301-модда 2-қисми “б” банди шунингдек 243-моддада назарда тутилган, коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларга нисбатан содир этилган жиноятлар коррупциявий жиноятлар сифатида эътироф этилмоқда.

       Порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги, коррупцияга оид оғир ёки ўта оғир  жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмаслиги  белгиланмоқда.

               Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши  ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!