Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Цемент заводидан заҳарли модда чиқаётгани айтилган хабарга расмий муносабат билдирилди
24 август 2022 г 605 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда: "Цемент заводидан чиқаётган заҳарли модда аҳоли саломатлигига хавф солмайдими?",- сарлавҳаси билан видео тарқалган.
Давлат Экология Қўмитаси мазкур мурожаатга ўз муносабатини эълон қилди.
“Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖга қарашли Жиззах вилояти, Зафаробод тумани “Чимқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Жиззах цемент” заводи атрофида видеотасвирда кўрсатилган ҳолат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди",-дейди ва суратларни илова қилади Қўмита.
Дастлабки ўрганиш давомида мурожаатда айтилган бу ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
"Шу билан бирга, ушбу корхонанинг атроф муҳитга таъсирини атрофлича ўрганиш мақсадида корхона мутасаддилари билан тезкор чора-тадбирлар тузилди ва ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан қатъий назоратга олинди",-дейилади муносабатда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!