Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
30 октябрь 2020 г 991 Комментарии: 0
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил 30 октябрь куни "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқиндиларни вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақидаги мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, ҳолат бартараф этилди.
Аниқланишича, "Бобур" маҳалласи ҳудуди ҳақиқатдан ҳам чиқиндилар бир неча ҳафтадан бери олиб кетилмаган.
Ушбу ҳолат Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жиззах шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан ҳашар йўли билан бартараф этилди. Ҳашарда Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари, бошқарма қошидаги "Тоза ҳудуд" ДУК ҳамда "Eko House" ходимлари иштирок этди ва техникаларидан фойдаланилди.
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ЭКОЛОГИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!