» » Зомин тумани "Пешағор" МФЙ ички кўчалари асфальтлаштирилди

Зомин тумани "Пешағор" МФЙ ички кўчалари асфальтлаштирилди

17 апрель 2023 г 533 Комментарии: 0

"Сойчи" кўчасига 1 км масофада ётқизилган асфальт туфайли эндиликда мактаб ўқувчилари лой ва чанг кўчада ҳаракатланмай таълим даргоҳига бориб келадилар. Аҳоли эса амалга оширилаётган бу каби ижобий ишлар мамнун.

Мазкур ишлар Республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида республика бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобига амалга ошди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!