» » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов Бахмал ва Ғаллаорол туманида 42 нафар имконияти чекланган ёшлар билан  учрашди

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов Бахмал ва Ғаллаорол туманида 42 нафар имконияти чекланган ёшлар билан  учрашди

17 апрель 2023 г 307 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов бошчилигида тумандаги имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Учрашувда, ёшларни келгувсида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, ўзини фақат ижобий томондан кўсатиши, барчага намуна бўлиши таъкидлаб ўтилиб, ёшларни муаммолари ўрганилди. Уларни таклифлари эшитилиб, ишга жойлаштириш бўйича ва соғлигини тиклаш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлариги топшириқ берилди.

Шунингдек, 1 нафар ёшни футболга қизиқишини лекин юриши чекланганлиги инобатга олиб, футбол кўриши учун телевизир совға қилинди ва 6 нафар ётиб қолган ёшлар холидан хабар олинди.

Шунингдек, Бахмал туман ҳокимлиги биносида тумандаги сурункали касаллиги бор ва хорижий меграциядан қайтиб келган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувга келмаган Хамидова Шоҳиста Мирза қизига қўшимча аниқлик киритиб, у бугунги кунда Ғаллаорол туманидаги юқумли касалликлар  шифохонасида даволанаётганлиги эътиборга олиниб, ҳолидан хабар олиш учун туман юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюриб, ёши холидан хабар олинди ва  ёшни муаммо ва таклифлари эшитилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!