Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстликда Жиззах вилояти прокурорининг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди
19 апрель 2023 г 452 Комментарии: 0
Дўстлик шаҳарчасидаги “Маданият саройи”да Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни қийнаётган муаммоларига қулоқ тутилди. Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича алоҳида-алоҳида қайд этиб борилди. Учрашувда ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз суҳбатлашилиб, мурожаатчи ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар имкон қадар жойида ижобий ҳал этилди, бартараф этилиши вақт талаб қилган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!