» » Жиззaхдa веломaрaфон ўткaзилди

Жиззaхдa веломaрaфон ўткaзилди

27 апрель 2023 г 306 Комментарии: 0

Дўстлик туманида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида "ВЕЛОМAРAФОН" акция тадбири ўтказилди.

Мазкур веломарафон эркак ва аёллар ўртасида 14-17 ёш, 18-30 ёш, 31-42 ёш ҳамда 43 ёшдан юқори бўлган ёш тоифалари бўйича ташкил этилди.

Велопойга эркаклар учун Дўстлик туманининг "Манас" МФЙ ҳудудидан, аёллар учун еса "Наврўз" МФЙ ҳудудидан бошланиб, Ёшлар инновацион майдонигача бўлган 24-20 км масофада давом этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган ушбу соғломлаштириш турнири якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва пул мукофотлари  топширилди.

Тадбир якунида мусиқали чиқишлар ва концерт дастурлари ҳам намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!