» » Ғаллаоролда “Фарзандимга китоб совға қиламан!” шиори остида бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этилди

Ғаллаоролда “Фарзандимга китоб совға қиламан!” шиори остида бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этилди

02 май 2023 г 338 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманининг Маржонбулоқ, Қўйтош шаҳарчалари ҳамда “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида “Фарзандимга китоб совға қиламан!” шиори остида бадиий китоблар кўргазмаси ташкил этилди.  

Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этган ушбу тадбирларда “Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари кутубхонаси” га киритилган янги турдаги бадиий китоблар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, мазкур тадбирлар давомида иштирокчиларга янгидан чоп этилган адабиётлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!