Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши курашиш рейтингида Жиззах вилоят ҳудудий кенгаши 1-ўринни эгаллади
02 май 2023 г 473 Комментарии: 0
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унда 14 та ҳудуднинг 2022 йил июль-декабрь ойлари учун фаолияти баҳоланган.
Маълумотларга кўра, Ҳудудлар миқёсида Жиззах – 66 (51) (ОАВ билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган) Хоразм вилояти – 59 (31) (ОАВ билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган) ва Бухоро – 54 (43) (ҳудудий кенгаш томонидан амалга ошириладиган ташкилий чоралар) ҳудудий кенгашлари нисбатан юқорироқ балл тўплашди.
Тошкент шаҳар – 41 (40), , Фарғона – 43 (40), Андижон – 46 (37), Сирдарё – 47 (37) ва Сурхондарё - 47 (45) ҳудудий кенгашлари эса қолганларга нисбатан кам балл тўплашди.
Маълумот учун: 2022 йил 1 ярим йиллик натижаларида Жиззах, Тошкент, Наманган вилоятлари энг юқори, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон, Самарқанд, Хоразм паст балл олган ҳудудлар бўлган.
Ҳар икки ҳисобот даврида ҳам Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон вилоятлари ўрин бўйича натижаларини яхшилай олишмаяпти.
Хабарда келтирилишича, мазкур ҳолатлар ҳудудий кенгашлар томонидан ҳудудда ишни ташкил этишда комплекс ёндошув пайдо бўлаётганини кўрсатмоқда. Яъни, ўтган йиллар давомида ҳудудий кенгашлар асосан, ташкилий ва тарғибот масалаларида ўз балларини олган бўлишса, жорий йилги натижаларда балл олган йўналишлар сони ортган. Бу эса, ҳудудий кенгашлар томонидан сўровлар ташкил этиш (ёшлар ўртасида, жамоаларда), ҳудудий раҳбарлар ахборотларини эшитиш, коррупцияга оид матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этиб бориш, ушбу йўналишда жамоатчилик билан ишлаш каби йўналишларда ҳам ишлар олиб борилганини кўриш мумкин.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!