Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги ўзгаришлар тўғрисида фуқаролар фикри қандай
04 май 2023 г 485 Комментарии: 0
Хабарингиз бор жорий йилнинг март ойи бошланиши билан Ш.Рашидов шох кўчасининг Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Тиббиёт техникуми атрофида ер оcти йўлаги қурилиш таъмирлаш ишлари бошланган эди. Ер ости йўлаклари анча муҳокамага сабаб бўлган эди. Қурилиш таъмирлаш ишлари сабаб йўлларда тирбандликлар пайдо бўлгани ҳам рост... Бу эса Ўз навбатида анча ноқулайликларни келтириб чиқарди.
Лекин ЙПХ ходимларига раҳмат ўз ишига масъулият билан ёндошиб тартибни сақлаб туришди. Қисқа муддатда йўллар ҳам очилди. Тирбандликлар ҳам камайди. Светофорлар ишламагани боис айнан Тиббиёт техникумига ўтиш пиёдалар йўлагида 2 нафар ЙПХ ходимлари навбатчилик қилишади. Барака топишсин.
Юртдошлармизнинг айниқса болажонларнинг бемалол хавотирсиз ўтиб қайтишаётганини кўриб кўнглим хотиржам бўлади. Таъкидлаганимдек, ишга ҳар куни айнан Тиббиёт техникуми ҳудудидаги, “Корзинка” супермаркети тўғрисидаги янги қурилаётган ер ости йўлаги ёнидан ўтаман. Ҳар куни эрталаб у ерда иш қайнаётганини, қурувчи усталарнинг иссиқни-иссиқ , совуқни-совуқ демай меҳнат қилаётганини Жиззах шаҳар ҳокими Комил Адхамовичнинг ҳам шахсан ўзи ўша ерда туриб ўзи барча ишларни назорат қилаётганини гувоҳиман.
Бугун ҳам шу ердан ўта туриб қурилиш таъмирлаш ишлари деярли тугалланиб қолганлигига эътибор қаратдим. Бир пас туриб томоша қилдим. Барибир мухбирлигимга бордим телефонимни чиқариб суратга олишни бошладим. Мени кўриб қолган шаҳар ҳокими ҳижолат тортдими, узоқдан туриб бош ирғаб кўришди-ю, секин туннени ичига кириб кетди.
Ён-атрофимдаги усталар, йўловчилар менга қарай-қарай ўтиб кетишарди. Бекатдагиларнинг ҳам нигоҳи шу ерга қаратилган. Танқид қилмоқчи деб ўйлашди шекилли. (уларни тушунаман ҳозир жуда кўп юртдошларимиз ва ўзидан “блогер” ясаб олган “айримларнинг” сал нарсага телефонни ёқволиб видеога олиши урфга айланган).
Сўзим якунида бўлаётган ўзгаришлардан хурсандлигимни, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу туннелларга марказий кўча муҳтож эканлигини, пиёда йўловчилар хавфсизлиги, шу билан биргаликда, 20 мингдан зиёд талабаси бор Педагогика университети ва транспорт воситалари эгаларига қулайлик нуқтаи назаридан бу айни муддао бўлди деб ўйлайман.
Энг муҳими, юртдошларимиз айниқса болажонларнинг хавфсизлиги таъминланади. Фурсатдан фойдаланиб мана шу объектларда кун-у тун ишлаётган қурувчи ака-укаларимизга, вилоят ЙПХ ларига боласини хавфсизлиги учун жон куйдираётган барча оналар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!