» » Жиззахдаги стадион Суперлига ўйинларини қабул қилишга тайёр

Жиззахдаги стадион Суперлига ўйинларини қабул қилишга тайёр

06 май 2023 г 509 Комментарии: 0

«Сўғдиёна» Суперлиганинг 10-туридан жой олган «Турон»га қарши беллашувни ўз аренасида ўтказади.

ПФЛ ва клуб ўртасидаги келишув асосида «Сўғдиёна»нинг ОФК кубоги яримфинали доирасидаги ўйинидан сўнг янги майдон учун ҳаракат бошланди. Айни вақтда майдон яхши ҳолатда. Дренаж ва суғориш тизими янгиланган. Тез орада клуб суғориш тизимини компьютерлаштириш жараёнини бошлайди. Бу эса чимни талаб этилган даражада парваришлаш инсон омили эмас, балки аниқ рақамлаштирилган механизм орқали бошқарилишини таъминлайди. 

Шунингдек, мазкур чимни яхши ҳолатда сақлаб туриш учун техника талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарори бу каби техникаларни харид қилиш учун қулайликларни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, «Сўғдиёна» футбол клуби Лига тавсияси асосида тез орада янги техника харид қилади. 

Қайд этиш керак, 2022 йилда «Сўғдиёна» клуб базасини ишга туширганди. 2024 йилда мазкур база қошидаги футбол майдони ҳам Лига талаб қилаётган кўринишга келтирилади. Шунингдек, келаси йилда клуб академиясини расман фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

13 майдан эътиборан Ўзбекистонда майсаси талабга жавоб берадиган стадионлар сони 11 тага етади: «Пахтакор», «Жар», «Бунёдкор», «Локомотив» (барчаси Тошкент), «Марказий» (Наманган), «Ўзбекистон» (Яйпан), «Истиқлол» (Фарғона), «Марказий» (Қарши), «Бухоро спорт мажмуаси» (Бухоро), «Марказий» (Ғузор), «Сўғдиёна» (Жиззах). Йил якунига қадар бундай майдонлар сони 14 тани ташкил қилиши режалаштирилган: ОКМК (Олмалиқ), «Бобур арена» (Андижон), «Сурхон арена» (Термиз). 

Маълумот учун, Лига сентябрь ойидан бошлаб Бекободда футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича «Металлург» футбол клуби билан келишувга эришган. Шунингдек, «Қизилқум» ва «Динамо» клублари ҳозирги чим билан 2024 йилги мавсумни Суперлигада ўтказиш имконсиз эканлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» жорий мавсум баҳсларини Зоминдаги стадионда ўтказаётганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!