Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Сўғдиёна” ўқув-йиғин машғулотини Туркияда ўтказяпти
30 январь 2023 г 446 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 28 январидан бошланган тайёргарлик машғулотларида Ёрқин Назаров бошчилигидаги Жиззах шаҳри жамоаси Туркияда 5 та назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мутахассислари Жиззах шаҳрида бўлиб “Сўғдиёна” стадиони ва клуб қароргоҳининг мавсумга тайёрлик жараёнини ўрганди. Айни пайтда ҳаво ҳарорати совуқ бўлишига қарамай “Сўғдиёна” стадиони майдони чимини янгилаш ишлари давом этмоқда. ПФЛ вакиллари стадион ва клуб қароргоҳидаги мавжуд камчиликлар юзасидан тузилган баённомани “Сўғдиёна” ПФК ва стадион маъмурларига тақдим этди. Улар шу йилнинг февраль ойи якунига қадар бартараф этилиши талаб этилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Сўғдиёна” футбол майдони мамлакат чемпионати суперлигаси баҳсларини ўтказиш учун жорий йилнинг 1 май санасида тайёр бўлади. Унгача жиззахликлар жамоаси уй учрашувларини вақтинча қайси стадионда ўтказишини ПФЛга жорий йилнинг 1 февралига қадар тақдим этиши талаб этилади. Ҳозирча “Сўғдиёна” уй баҳсларини қўшни Самарқанд шаҳрининг “Динамо” ёки Олмалиқнинг АГМК стадионларидан бирида ўтказиши тахмин қилинмоқда.
“Сўғдиёна” жамоаси футболчилари Туркиядаги хорижий ўқув-йиғин машғулотларидан жорий йилнинг 10 февраль куни қайтиши режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!