» » Германиянинг 80 нафар сайёҳлик операторлари Жиззахга келади

Германиянинг 80 нафар сайёҳлик операторлари Жиззахга келади

09 май 2023 г 322 Комментарии: 0

Маданият ва туризм вазирлиги  маълумотига кўра, Германия туристик ассоциацияси (Deutscher Reiseverband e.В. – DRV)  билан  ҳамкорликда ташкил  этилаётган ушбу  анжуман доирасида  10-17 май кунлари Германиянинг 80 нафар сайёҳлик операторларининг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил  этилади.

DRV — Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи ассоциация бўлиб, у мамлакат сайёҳлик бозорининг умумий даромадининг қарийб 90 фоизини ўзида жамлаган ташкилотларни бирлаштиради.

Амалий  сафар давомида германиялик туроператорлар сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини  ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишадилар, шунингдек, улар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйлаб инфо-тур ва В2В шаклидаги  учрашувлари ташкил этилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!