3 май куни Бахмал тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. уйидан ўйнаб чиқиб кетиб, қайтиб келмай бедарак йўқолгани ҳақида мурожаат қилган. Орадан икки кун ўтиб боланинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилган.
Таъкидланишича, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.