» » Жиззахда елкасига милтиқ таққан шахс эҳтиётсизлик оқибатида ўзини отиб қўйди

Жиззахда елкасига милтиқ таққан шахс эҳтиётсизлик оқибатида ўзини отиб қўйди

06 январь 2023 г 470 Комментарии: 0

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида рўйхатда туриб, Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида вақтинча яшовчи Х.Ч. ов қуролидан жароҳатланди.

Чорва молларидан хабар олиш мақсадида йўлга чиққан ушбу шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида елкасидаги милтиқ отилиб кетиб, сочма қўрғошин ўқнинг бир донаси товонига тегган. У шифохонага ётқизилди.

«ИЖ-54» русумли, 12 калибрли, 2 стволли ов қуролига жабрланувчи қонуний эгалик қилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!