» » Зоминда банк бошқарувчиси ўз ходимига ўқ узди

Зоминда банк бошқарувчиси ўз ходимига ўқ узди

19 сентябрь 2022 г 531 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларида Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Мамлакатимизда махсус рухсатнома (фақат ов қуроллари учун) си бўлмаган ҳар қандай шахснинг қурол сақлаши, олиб юриши қонун йўли билан тақиқланади. Хўш, унда бу ҳодиса Зоминда қандай рўй берди? Банк ходимига қанақа қуролдан ўқ узилди?

Ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва рўй берган ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов билан боғландик.

“Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 16 сентябрь куни тунги соат 22:30 ларда Зомин тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи акциядорлик тижорат “Халқ банки” Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида шу банкда бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолади. Оқибатда, АТ “Халқ банки” Зомин филиали бошқарувчиси қўл остида ишлайдиган ходимига тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб унга тан жароҳати етказади.

Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳодиса юзасидан Зомин тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Абулқосим Аҳмедов.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!