Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида бўлим прокурори $1,3 минг пора олгани айтилмоқда
18 май 2023 г 605 Комментарии: 0
ДХХ Жиззах ҳамда Андижон вилоятларида ўз мавқеидан фойдаланиб, пора олганликда гумонланаётган мансабдорларни қўлга олгани ҳақида хабар берди.
Жиззахда аниқланган ҳолатда вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этгани учун «хизмати» эвазига тадбиркордан 1300 АҚШ доллари олмоқчи бўлган. Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида яшовчи тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн сўм имтиёзли кредит олган.
Маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган. Бироқ, февраль ойида кредит берган банк тадбиркорнинг кредитни мақсадсиз сарфланган деган хулоса билан вилоят прокуратурасига чора кўриш учун мурожаат қилган.
Мурожаат ўрганиб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш Жиззах шаҳар прокуратурасига юборилган, унинг назорати вилоят прокуратураси бўлим прокурорига юклатилган. Уни ўрганиб чиққан Жиззах шаҳар прокуратураси жиноят иши қўзғатишни рад этди. Лекин, вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори эса гўёки унинг ўзи тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганини иддао қилиб, «хизмати» эвазига ундан 1300 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!