» » Жиззахлик божхоначилар вагонга яширилган салкам 0,5 кг наркотик моддани топишди

Жиззахлик божхоначилар вагонга яширилган салкам 0,5 кг наркотик моддани топишди

18 май 2023 г 390 Комментарии: 0

Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Зомин туманида жойлашган Тошкент минтақавий темир йўлининг Зомин бекатида тезкор тадбир ўтказилди.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбир давомида мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланиб кетаётган поезд тўхтатилиб, унга бириктирилган 61 та темир йўл вагони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечирув жараёнида ушбу вагонларнинг бирида полиэтилен пакетга солинган, ўзига ҳос ўткир ҳидли, соф оғирлиги эса 434,24 граммни ташкил этувчи гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди ва вақтинчалик сақловга олинди.

Шундан сўнг, мазкур модда экспертиза хулосасидан ўтказилганда у кўкнор сомони гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!