Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси ўтказилди
18 май 2023 г 661 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси ўтказилди. Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси таркибига номзодлар тавсия этиш бўйича Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова, Энг чекка ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан "Жиззахсувтаъминот" МЧЖ раҳбари Маҳкам Юсупов ва Ҳудудларда жамоат транспортининг ўз вақтида ҳаракатланишини таъминлаш ва йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқиш бўйича вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Илҳом Боқиев сўзга чиқишди.
Шунингдек, 2023 йилда Жиззах вилоятида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш дастури бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида “Ягона буюртмачи хизмати” ИК директори Ҳамид Ҳасанов ахборот берди ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масала ҳам кўрилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!