» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди

28 май 2022 г 1 050 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Холматов олиб борди.

Сессия кун қуйидаги масалалар ўрин олди. 

Дастлаб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова,  Ёшларга оид давлат сиёсатини туман ва шаҳарларда амалга оширилиши бўйича рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худайшукуров, аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижросини ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бахром Назаров ва вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида “Жиззахсувтаъминот” МЧЖ раҳбари Зокир Мамарасулов ахборот беришди.

Шундан сўнг, оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи в.б Назира Мухторова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида Жиззах вилояти томонидан амалга ошириладиган ишлар ва лойиҳаларни ўз ичига олган “йўл харитаси”ни муҳокама қилиш тўғрисида Вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Нодир Нурматов сўзга чиқишди. Шунингдек, сессия кун тартибидан, вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!