» » Ёшлар парламентининг Жиззах вилояти вакиласи Умида Бўроновага Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти гувоҳномаси топширилди

Ёшлар парламентининг Жиззах вилояти вакиласи Умида Бўроновага Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти гувоҳномаси топширилди

20 май 2023 г 287 Комментарии: 0

Ўзбекситон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишни Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов ва Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ўринбсари Д.Ташмухамедовалар очиб беришди.

Ёшлар парламентининг йиғилиши 3 кунга режалаштирилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад - ёш парламентчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништириш.

3 кунга режалаштирилган йиғилиш давомида ёшларга кучли билим, тажриба ва кўникмаларга эга Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда турли хил соҳа вакиллари тренинг ўтишлари белгиланган.

Йиғилишда Ёшлар парламентининг Жиззах вилояти вакиласи Умида Бўроновага Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти гувоҳномаси ҳам топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!