Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишлик пиллакорларнинг хирмони юксалиб бормоқда
25 май 2023 г 415 Комментарии: 0
Фориш туман пиллакорлари жорий йилда ҳар йилгидан ҳам самарали меҳнат қилишиб, пилладан мўл ҳосил етиштирдилар.
2023 йилда туманда 48 тонна пилла ҳосили етиштириш кўзда тутилган эди. Ушбу ҳосилни етиштириш учун 309 та фермер хўжаликлари ва 530 нафар касаначилар “кумуш тола” етиштириш учун шартномалар имзоланиб, ипак қуртлари тарқатилди. Ипак қуртлари агротехник талаблар асосида парваришланди.
Етиштирилган пилла ҳосилини туманда биринчи бўлиб “Сайёд” маҳалласида яшовчи Умида Маликова эл хирмонига топширди. Унинг топширган пилла ҳосили юқори навларга қабул қилинди.
Шунингдек, “Учма” маҳалласида яшовчи Камол Аҳмедов бошлиқ касаначилар ҳам 19 гр. ипак қуртидан 60 килограммдан зиёд “кумуш тола” топширишди. Топширилган ҳосил учун “SILK EXPERT PROCESSING” масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун 40 000 сўмдан нақд пул бериляпти.
Туманда эл хирмонига пилла топшириш давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!