» » Италиянинг Милан шаҳрига Бахмалда етиштирилган заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси экспорт қилинди

Италиянинг Милан шаҳрига Бахмалда етиштирилган заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси экспорт қилинди

31 май 2023 г 373 Комментарии: 0

Хабарингиз бор, бир қанча вақт аввал BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаси ва Италиянинг Fin. Opera компанияси ўртасида Жиззах вилояти Бахмал туманида етиштирилган 3 тонна заъфарон доривор ўсимлигини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.

Мазкур шартномага кўра, жорий йил заъфарон маҳсулотининг лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган яна бир партияси Европага экспорт қилиш учун тайёрланган эди.

Ушбу маҳсулотлар Италиянинг Милан шаҳрига юборилди.

Умуман олганда, BMB Trade Group компанияси томонидан заъфарон плантациялари майдонларининг мунтазам кенгайтирилиши ва BMB Za’faron миллий бренди остидаги маҳсулотни экспорт қилиш географиясининг кенгайиши Ўзбекистонни жаҳон бозорларига заъфарон етказиб берувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринларни эгаллашига шароит яратиб беради.

Бугунги кунда бир қатор хорижий мамлакатлар томонидан BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулотга қизиқиш тобора ортиб , натижада экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!