» » Жиззахда фуқаронинг уй олиши учун МЧЖдан 1,4 млрд. сўм ундирилди

Жиззахда фуқаронинг уй олиши учун МЧЖдан 1,4 млрд. сўм ундирилди

05 июнь 2023 г 327 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясида ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланди. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Жумладан, ўтган йили мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган бўлса, бу йил 90 минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. Яқин 2-3 йилда бу рақамни 200 мингга етказиш устида ишланмоқда.  

Бу тадбиркорликнинг Ипотека йўналиши фаолияти жозибадорлигини оширади. Бугунги кунда намунали қурувчилар билан бирга, шартномаларга амал қилмайдиганлари ҳам учраб туради. Оддий фуқаро бир умр ишлаб топган пулига, бор мулкларини сотиб уй харид қилар экан, уни бир савол қийнайди: "Ишқилиб, уйимни битказиб берармикан?".

Шундай фуқаролардан бири Д.Қодиров ҳам бундан қарийб икки йил муқаддам уйдагилари билан ўртада тўплаган пулларига Зомин туманида қурилаётган уйлардан олиш мақсадида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ Жиззах филиали билан шартнома тузади.

Ҳамма қатори у ҳам уйдагилари билан биргаликда орзуларидаги уйларини тезроқ кўришни, кўчиб киришни хоҳлашади. Аммо, орадан шунча вақт ўтса ҳамки, шартномадаги уйдан дарак бўлмайди. Ҳафсаласи пир бўлган йигит жамият билан тузилган шартномани бекор қилиш мақсадида судга мурожаат қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг жорий йилдаги қарорига асосан, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖдан Д.Қодировга 1,4 миллиард сўм тўланган маблағни ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга маълумот учун юборади. Аммо давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан белгиланган ихтиёри муддатларда қарздорлик тўлаб берилмаганидан сўнг мажбурий ижро чоралари кўрилди.  

Ижро ҳаракатлари натижасида давлат ижрочилари томонидан жамиятдан Давронжонга муқаддам тўлаган пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Ундирилган пуллар келгусида унинг оиласига орзуларидагидек уй харид қилишга хизмат қилса, ажаб эмас.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!