Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилди
14 июнь 2023 г 505 Комментарии: 0
Жиззах шаҳрида ташкил этилган семинарда “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мониторинг қилинди. Тадбирда тавсиялар бериш бўйича шакллантирилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди.
Жумладан, Турон, Амир Темур маҳалла фаолларининг “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларининг ҳаққонийлиги ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилиб, ижро муддати белгиланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!