Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда Сенатга йўлланган мурожаатлар ўрганилди
14 июнь 2023 г 572 Комментарии: 0
Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва қўмиталарининг қарорлари ижро этилишига ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш, Сенатга келиб тушган мурожаатларни жойида кўриб чиқиш ва бу борада тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова хизмат сафари давомида Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Назира Мухторова ҳамроҳлигида Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов ва Мирзачўл туманларида яшовчи фуқароларининг мурожаатларини бирма-бир тинглаб, қайд этиб борди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишда иштирок этган вилоят, шаҳар ва туманлар мутасадди ташкилотлари раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди. 5 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, қолган мурожаатлардаги масалалар ечими бўйича ижро муддати белгиланди ва назоратга олинди.
Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Жиззах вилоятидан йўлланган мурожатларни ўрганиш бўйича ташкил этилаётган сайёр қабуллари бошқа туманларда ҳам бўлиб ўтади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!