» » “Zaamin Ultra” марафонида вакилларимиз пешқадам

“Zaamin Ultra” марафонида вакилларимиз пешқадам

21 июнь 2023 г 484 Комментарии: 0

Жиззахда “Zaamin Ultra” халқаро тоғ ультрамарафони бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар 50, 21, 10 ва 2километр масофага югуриш бўйича рақобатлашди.

Марафоннинг 50 километр масофасида ҳамюртларимиз Артур Шаипов, Юсуф Назаров ва Алишер Ражабов кучли учликни якунлаб берган бўлса, аёллар ўртасида Ширин Юсупова (Ўзбекистон) биринчи, Марина Филиппова (Россия) иккинчи бўлиб маррага етиб келди.

21 километр масофадаги эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам шоҳсупанинг уч поғонаси вакилларимизга – Нурзиёт Бекалиев, Ғиёс Эркабоев ҳамда Андрей Шариповга насиб қилди. Аёллар баҳсида россиялик Олеси Абрамова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Вакилимиз Альбина Авакян иккинчи, яна бир рус атлети Анна Пермякова учинчи бўлди.

“Zaamin Ultra” халқаро тоғ ультрамарафонининг 10 километр этиб белгиланган масофасида Акмал Очилқулов (Ўзбекистон) ва Александра Черкас (Россия) олтин медални қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!