Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах жамоаси илк бор халқаро турнир финалига йўл олди
24 август 2022 г 1 068 Комментарии: 0
Кўпчилик Сўғдиёна эркаклар жамоасидан шуни кутаётган бўлса-да, бу ишни биринчи бўлиб аёллар амалга оширди.
Аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатининг ғарбий минтақасига Қарши шаҳри мезбонлик қилди. Унда Сўғдиёна-W уч клубга қарши кураш олиб бориши керак эди. Якунда Иордания жамоаси Ўзбекистонга келмай қўя қолди. Ҳиндистон жамоаси келди-ю, ўйнай олмади (ФИФА Ҳиндистонни халқаро мусобақалардан четлаштирди). Шу тариқа фақат 1 та рақиб қолди: Эроннинг Бам Хатун жамоаси. Мазкур жамоа билан Сўғдиёна-W аввалига 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи ўйинда эса 1:0 ҳисобида устун келди.
Шарқий минтақада 3 та жамоа беллашди ва якунда Таиланднинг Осиё толиблари коллежи жамоаси (Чонбури клубининг аёллар жамоаси, кўринишидан қандайдир коллеж қизлари тўп суради) финалга йўл олди.
Сўғдиёна-W ва Осиё толиблари ўртасидаги финал учрашуви 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Бунда финал учрашуви ОФК кубогининг финал ўйини (эркаклар ўртасида) ўтадиган стадионда финалдан бир кун аввал ўтказилади. Агар Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК кубогининг финалига йўл олса, Жиззахдаги стадион бир кун аввал аёллар ўртасидаги финални ҳам қабул қилади. Агар Сўғдиёна эркаклар жамоаси финалгача етиб бора олмаса, унда клуб қизлари финални Малайзия ёки Индонезиядан бирида ўтказишига тўғри келади.
Маълумот учун, ОФК аёллар клублари ўртасида илк бор 2019 йил мусобақа ташкил қилган ва унда фақат шарқий мамлакатлар (Жанубий Корея, Япония, Австралия, Хитой) иштирок этган. Танаффусдан кейин 2021 йилда бу мусобақа қайта тикланди. Бироқ пандемия сабаб шарқий клублар унда ўйнамади. Ғарбий зонада Бунёдкор-W иштирок этиб, Иорданиядаги 4 та жамоаси орасида тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Шу йилнинг 21 октябрь куни ОФК клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини ва ниҳоят илк бор икки минтақа жамоалари ўртасида ўтказишга эришиши мумкин.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!