» » “Сўғдиёна” Тожикистонда Хўжандни таслим этди

“Сўғдиёна” Тожикистонда Хўжандни таслим этди

18 август 2022 г 650 Комментарии: 0

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ОФК кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган “Хўжанд” — “Сўғдиёна” учрашуви ниҳоясига етди ва унда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган жиззахликлар юртимизга ғалаба билан қайтиб келди.

Осиё чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ушбу ОФК баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси биринчи марта иштирок этиб, “Е” гуруҳ ўйинларидаги 3 учрашув – Тожикистоннинг “ЦСКА-Помир”, Қирғиз Республикасининг “Нефтчи” ҳамда Туркманистоннинг “Олтин аср” профессионал футбол клублари устидан Душанбе шаҳрида ғалаба қозониб, навбатдаги плей-офф баҳсига йўл олган эди.

Ўйин “Сўғдиёна” жамоасининг тўлиқ устунлиги билан бошланди. Учрашувнинг 13-дақиқасида жамоа сардори Жасур Ҳасанов чап қанотдан ёриб кириб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тожикистонликлар дарвозабони Шоҳрух Қирғизбоев тўпни қайтара олмади, тўп эса мезбонлар ҳимоячисига тегиб тўрдан жой олди “Хўжанд” – “Сўғдиёна” – 0:1.

Ўйиннинг 21-дақиқасида Жасур Ҳасанов жамоадоши Шоҳруз Норхоновнинг узатмасидан сўнг яна тожикистонликлар дарвозасини ишғол этди – 0:2.

Баҳснинг 29-дақиқасида Шоҳруз Норхонов “Хўжанд” дарвозасига гол йўллади – 0:3.

Ўйиннинг иккинчи бўлими майдон эгаларининг кескин ҳужуми билан бошланди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида иккинчи бўлимда майдонга тушган Шавкат Саломов узатган тўпни Жавоҳир Қаҳрамонов “Хўжанд” дарвозасига аниқ йўллади – 0:4.

Ана шу натижа ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

“Сўғдиёна”- “Хўжанд”: 4:0.

Энди “Сўғдиёна” Ҳудудлараро ярим финал босқичида Ҳонг Конгнинг “Itsеrn” клуби билан ўйнайди. Мазкур баҳс 6 сентябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!