» » «Сўғдиёна»нинг ОФК Кубоги Марказий минтақа ҳудудий финал учрашувидаги рақиби маълум бўлди

«Сўғдиёна»нинг ОФК Кубоги Марказий минтақа ҳудудий финал учрашувидаги рақиби маълум бўлди

01 июль 2022 г 578 Комментарии: 0

«Сўғдиёна»нинг ОФК Кубоги Марказий минтақа ҳудудий финал учрашувидаги рақиби маълум бўлди.

Жиззах клубига Тожикистоннинг «Хўжанд»и рақиблик қилади. «Хўжанд» F гуруҳи ғолиби сифатида «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Учрашув август ойида бўлиб ўтади. Беллашув қаерда ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.

Улуғбек Бақоев шогирдлари гуруҳ босқичида ўтказилган 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Жамоа Қирғизистоннинг «Нефтчи», Тожикистоннинг «ЦСКА» ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клубларини енгди.

38 ёшли Жасур Ҳасанов эса жамоанинг 8 та голидан 6 тасида қатнашди — 3 та гол ва 3 та ассист.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!