» » Ғаллаоролда “Миллий қадриятлар, китоблар карвони” йўналишида Маънавият фестивали ўтказилди

Ғаллаоролда “Миллий қадриятлар, китоблар карвони” йўналишида Маънавият фестивали ўтказилди

21 июнь 2023 г 425 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги Баркамол авлод болалар мактабида Республикамиздан ташриф буюрган тарғиботчилар гуруҳи иштирокида миллий қадриятлар, китоблар карвони йўналишида маънавият фестивали ўтказилди.
“Маънавият фестивали”да туман ёшларига миллийлигимизни акс эттирувчи кўргазмалар намойиш этилди.
Туманда фаолият юритаётган “Қақнус” ижодкор ёшлар тўгараги аъзолари билан давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Республикамиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан ёшликни мадҳ этувчи қўшиқлар, зиёлилар томонидан ёшларга билдирилган табриклар, қимматли маслаҳатлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!