» » Дўстлик туманидаги маҳаллаларида аҳоли турмуш даражасини яхшиланмоқда

Дўстлик туманидаги маҳаллаларида аҳоли турмуш даражасини яхшиланмоқда

22 июнь 2023 г 353 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-146-сон қарори  асосида Дўстлик туманидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи “Наврўз” маҳалласида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан “Наврўз” маҳалласида туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси ва туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ички тупроқ йўлларни шағаллаштириш, шағал қопламаси билан қопланган йўлларга эса асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳалла ҳудудидаги Шарқ кўчасида 0,48 км., Гулзор кўчасида 0,56 км., Бахт кўчасида 0,13 км, У.Юсупов кўчасида 0,21 км., Тинчлик кўчасида 0,26 км., Мадаткор- 1 кўчасида 0,32 км., Мадаткор- 2 кўчасида 0,76 км., жами 2,7 км узунликдаги муқаддам шағаллаштирилган ички тупроқ йўлларга асфальт ётқизилди.
Бугунги кунда Караван кўчасида 0,46 км, Шодиёна кўчасида 0,46 км., Фаол кўчасида 0,46 км ва Барҳаёт кўчасида 0,3 км., жами 1,6 км узунликдаги ички тупроқ йўллар қум-шағал қопламаси билан қопланиб, асфальт ётқизишга тайёрлаб қўйилди.
Маҳалла аҳолиси амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан мамнун.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!