» » Жиззах ва Хоразм жамоалари – мамлакат чемпиони

Жиззах ва Хоразм жамоалари – мамлакат чемпиони

23 июнь 2023 г 286 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Чемпионатда 12 жамоа ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақанинг ёшлар ўртасидаги баҳсларида Жиззах вилояти жамоаси мамлакат чемпионига айланди. Қизлар ўртасида эса Хоразм вилояти жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.  

16 ёшгача бўлган гандболчилар ўртасида ўтган ушбу чемпионатдан кўзланган асосий мақсад, терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни саралаш ва мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларини янада оммалаштириб, келгуси халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишни таъминлашдир.  

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар аъзолари ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва совғалар билан тақдирланди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!