» » Каратэ: Жиззахда сараланганлар Осиё чемпионатида қатнашади

Каратэ: Жиззахда сараланганлар Осиё чемпионатида қатнашади

25 май 2022 г 613 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида каратэ WКF бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Унда 14-15, 16-17 ёшгача бўлган ўсмир йигит-қизларимиз каратэнинг 4та йўналиши, яъни якка ката, якка кумите, жамоавий ката ҳамда жамоавий кумите бўйича ўзаро баҳслашди.   

Мусобақада мамлакатимизнинг 500 нафарга яқин умидли каратэчилари ғолиблик учун татамига чиқишди.  

Муросасиз баҳслар натижасига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент вилояти терма жамоаси эгаллади. 2-ўрин эса сурхондарёлик спортчиларга насиб этган бўлса, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти ёш каратэчилари шоҳсупанинг 3-поғонасидан ўрин эгаллашди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон чемпионатида совриндор бўлган ёш спортчилардан ташкил топадиган мамлакат терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтимизда ўтадиган каратэ бўйича Осиё чемпионатида қатнашишади.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мутахассисларининг билдиришича, Жиззах баҳсларида совриндор бўлган ҳамда қитъа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганлар 2025 йили юртимизда ўтиши кутилаётган ёшлар ўртасидаги қитъа ўйинларида ҳамда келгусидаги жаҳон чемпионатларида қатнашадиган терма жамоа асосини ташкил этадиган спортчилар ҳисобланади.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!