» » “Yangi Nafas” мусобақаси жиззахлик спортсеварларни бирлаштирди

“Yangi Nafas” мусобақаси жиззахлик спортсеварларни бирлаштирди

26 июнь 2023 г 331 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида ҳам “Бир Ватанда, бир вақтда, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида 30 июнь – Ёшлар куни ва“Olympic Day” муносабати билан “Yangi Nafas” югуриш мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 9 ёшдан 90 ёшгача бўлган 2 минг нафар жиззахлик спортсеварлар фаол иштирок этди. 6 йил муқаддам Президентимиз навқирон авлод вакиллари иштирокидаги қурултойда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилган 30 июнь санасини “Ёшлар куни” деб эълон қилиш таклифини илгари сурган эди. Шундан буён юртимизда ушбу сана кенг нишонланади.

Эътиборлиси, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилган, ҳукумат миқёсида қабул қилинган эзгу ғоялар, ташаббусларнинг мазмун-моҳияти замирида мустақил фикрлайдиган, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга талпинаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мужассам.

Жорий йилнинг 25 июнь куни мамлакатимизнинг 16 та, жумладан Жиззах шаҳарида ҳам 3 километр масофага югyриш бўйича “Yangi Nafas” мyсобақалари ташкил этилди. 

– Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар тимсолида аҳолининг барча, 9 ёшдан 90 ёшгача бўлган қатламини соғлом турмуш тарзи билан қамраб олишдир, – деди Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Совурбоев. – Соғлом турмуш тарзига чорловчи ушбу югуриш марафонида ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, Марказий ҳарбий округи Жиззах горнизони ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари, корхона ва ташкилот ходимлари, аҳоли ва уюшмаган ёшлардан иборат юртдошларимиз иштирок этди. 

Иштирокчилар Алишер Навоий кўчасидан бошлаб Шароф Рашидов шоҳ кўчаси бўйлаб 3 километрлик масофани босиб ўтиб, марра чизиғи этиб белгиланган Шароф Рашидов хиёбонида поёнига етди. Рақобатда жисмонан чаққон, югуришни кунлик одатга айлантирганлар илдам бўлиб фаоллик кўрсатди. 

Дастлаб беллашувда фаоллик кўрсатган турли номинация соҳиблари тақдирланди. Кичик ёшдаги қизлар ўртасида Зулайҳо Ўрозова, бир жамоа бўлиб қатнашиш борасида аёллар орасида “Бувижонлар гуруҳи” жамоаси энг фаол иштирокчилардан деб топилди. 

Энг фаол иштирок этган ўғил болалардан Дилшодбек Абдужабборов, меҳнат фахрийларидан Тўлқин Солиев, энг ёш иштирокчи номинацияси Имрон Мамадиёров, ушбу марафоннинг энг ёши улуғ иштирокчиси деб 88 ёшли Абдураҳмон бобо Абдуназаров топилди. 

– Ёшим 88 да. Лекин ҳалиям тетикман. Чунки ҳар эрта тонгда туриб 5 минг қадам кандасиз юраман. “Янги нафас” югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилади, – деди 88 ёшли Абдураҳмон бобо Абдуназаров.

Хотин қизлар ўртасида марра чизиғини барчадан аввал Феруза Хайруллаева кесиб ўтиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган бўлса, 2-ўринни Ирода Тангирова ва 3-ўринни эса Ойнур Тошмуродовалар эгаллади. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсда Марказий ҳарбий округи Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчи Жўрабек Болтаев “Yangi Nafas” беллашувнинг мутлақ ғолиби деб топилди. Марра чизиғини 2-бўлиб Жиззах давлат педагогика универститети талабаси Шаҳобиддин Абдуқаюмов босиб ўтган бўлса, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчиси Жавлон Солиев фахрли 3-ўринни банд этди. 

Шунингдек, имконияти чекланган аёллар ва эркаклар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. 

Барчага хуш кайфият, кўтаринки руҳ ва тетиклик бахш этган мусоабқада юқори кўрсатгични қайд этганлар шоҳсупага таклиф этилди. Ғолиб, совриндор, турли номинация соҳиблари ва энг фаол иштирокчиларга мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом, медал, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!