» » Дўстлик шаҳрида аҳоли учун янги кутубхона очилди

Дўстлик шаҳрида аҳоли учун янги кутубхона очилди

26 июнь 2023 г 309 Комментарии: 0

Дўстлик шаҳридаги "Мевазор" маҳалласи аҳолиси учун янги кутубхона очилди.
Аҳоли ва ёшлар истакларини рўёбга чиқариш, уларнинг китобга бўлган қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда маҳалла идораси биносида барча шароитларга эга замонавий кутубхона ташкил этилди. Ушбу ташаббус Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Х.Абдуниязовнинг саъи-ҳаракатлари билан "Эл равнақи" нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат грантидан ютиб олган 50 млн.лик лойиҳасини жалб қилиш билан амалга оширилди.

Кутубхонада 130 номдаги жами 500 тага яқин турли жанрдаги китоблар мавжуд бўлиб, китобхонлар аждодларимизнинг буюк маънавий мерослари, жаҳон адабиёти дурдоналари, яқин ўтмишдаги адабиётшунос олим ва ёзувчиларнинг асарларини, шунингдек, сиёсий ва бошқа маърифий китобларни ўқишлари мумкин.

Кутубхонанинг очилишида "Жиззах овози" газетаси ва вилоят Ахборот ресурс марказининг ҳам қимматбаҳо китоблари эсталик учун топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!