» » Жиззахда ИИВ лицейи битирувчиларига диплом топширилди

Жиззахда ИИВ лицейи битирувчиларига диплом топширилди

27 июнь 2023 г 383 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ичики ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси масъуллари, лицей педагогик жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. 
Республика ИИВ Жиззах академик лицейи 2017 йилда ташкил топган бўлиб, дарс машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ олиб борилади. Бугун диплом олаётган битирувчилар ҳам икки йил мобайнида чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган тарзда таълим олди. Шу ўринда 191 нафар битирувчи ўғил-қизларнинг 20 нафари имтиёзли диплом билан тақдирланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тантанали тадбирда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулла Абдуллаев битирувчиларни табриклаб, уларнинг ватан ва эл-юрт олдидаги масъулиятли бурчларини астойдил адо этишлари, танлаган касбий фаолиятида зафарлар, олий таълим тизимидаги ўқишларига омад тилади.

Шунингдек, лицей жамоасининг ютуқлари ҳам эътироф этилиб, ўқувчиларнинг спорт мусобақалари ва турли танловларда юқори натижаларни қайд этганликлари алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Тантанали тадбир сўнггида битирувчилар оркестр марш садолари остида минбар олдидан тантанали сафдан ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!