Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси билан матбуот анжумани ўтказилди
05 июль 2023 г 392 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Сарвар Абдуллаев иштирокида “Жиззах вилоятида ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Aхборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Aкмал Биноқулов очиб берди.Шундан сўнг, Жиззах вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Сарвар Абдуллаев матбуот анжумани бўйича сўзга чиқди.
2023 йил 1 июль ҳолатига кўра вилоятимизда жами 4 533 та саноат корхоналари мавжуд. Шундан йирик саноат корхоналари 30 тани, кичик саноат корхоналари 2 721 тани ташкил этади. Ушбу саноат корхоналари томонидан 2023 йил II ярим йиллик якуни билан 8,8 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,1 фоизни ташкил этди.
Ҳудудий саноат корхоналари томонидан 6,1 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, вилоятда янги шакллантирилган 2023-2024 йиллар учун Маҳаллийлаштириш дастурига асосан 52 та корхонада 86 турдаги 9,7 трлн. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
2023 йилда маҳаллийлаштириш дастурида 45 та корхонада 66 турдаги 4 трлн. 113 млрд. сўмлик ёки 2022 йилга нисбатан 2,1 баробар кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 362 млн. долларни ташкил этилиши белгиланган.
Республика ва ҳудудларда саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда иштирок этиш тўғрисида Ҳудудлар ва тармоқлар билан биргаликда саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш мақсадида вилоят тадбиркорлари ҳамда инвесторларини Республикада ўтказилиб келинаётган саноат ярмаркаларидаги фаол иштироки таъминланиб келинмоқда.
2022 йил давомида Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилган ҳамда Республика бўйича ўтказилган 13 та ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари давомида 146 та корхоналар маҳсулоти билан ҳамда 1011 та корхоналар иштирокчи сифатида қатнашиб 248,2 млрд. сўмлик 254 та шартномалар имзоланди.
Саноатда кооперация алоқаларини янада кенгайтиришни давом эттириш мақсадида, 2023 йилнинг 16-17 март кунлари Жиззах шаҳрида автомобилсозлик, қурилиш материаллари, электротехника, енгил саноат, фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган ярмарка мобайнида, умумий қиймати 292,1 млрд. сўмлик (2022 йилга нисбатан 3,8 баробар) 605 та шартномалар имзоланди. Вилоятда саноатни ривожлантириш, шу жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, импорт ўрнини босувчи янги турдаги саноат маҳсулотларини ўзлаштириш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш ва натижадорлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Вилоят ҳокимлиги Aхборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!