» » Мутасаддилар сайловга тайёргарлик юзасидан ахборот берди

Мутасаддилар сайловга тайёргарлик юзасидан ахборот берди

07 июль 2023 г 333 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси (АК) Жиззах филиали, Миллий гвардия, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари бошлиқ ва ўринбосарлари, шунингдек, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси(ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни 4-Жиззах округ комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борди.

Йиғилишда “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали бошлиғи Умурзоқ Қаршибоев, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Жонадилов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдураззоқ Умурзоқовларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси, 4-Жиззах округ сайлов комиссияси учун ажратилган маблағларнинг сарф-харажатлари ҳамда  муддатидан олдин овоз берганлар сони тўғрисида ахборотлари тингланди.

Йиғилиш иштирокчиларига ЕХҲТ ДИИҲБнинг узоқ муддатли кузатувчилари жаноб Эрлан Джунушев ҳамда Джоан Адель Браун хоним томонидан сайлов участкалари кўриб чиқилгани ҳақидаги кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди.

– Вилоятда жойлашган жами 524 сайлов участкасининг барчасида интернет ҳамда телефон хизматлари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 524  сайлов участкасига ташкил этилган телекоммуникация хизматларининг барчаси ишчи ҳолатда. Уларни сифатли ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, назорат қилиш бўйича ҳар бир участкага филиал ҳамда телекоммуникация боғламларидан масъул ходимлар бириктирилган ва ҳар бир участкага ўрнатилган қурилмаларнинг доимий ишлаб туриши қатъий назоратга олинган, – деди “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали бошлиғи Умурзоқ Қаршибоев.

Сайлов тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, террорчилик-қўпорувчилик ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида ички ишлар органларининг хизмати алоҳида ўрин тутади.  

– Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва зарурий амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, вилоят ИИБ Тезкор штаби ва ишчи гуруҳи ташкил этилиб, уларнинг фаолияти тўлалигича йўлга қўйилган. Сайлов округи ва участкаларнинг техник, эвакуация, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа талабларга жавоб беришини ўрганиш мақсадида 4 махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, жорий йилнинг 8-14 июнь кунлари мавжуд сайлов участкалари тўлиқ ўрганиб чиқилди, – дейди Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Жонадилов.  

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан вилоятга Жиззах темирйўл вокзали орқали юборилган 5 фоиз 39 минг 854 дона бюллетен соат 9:00 дан 12:00 га қадар йўл патрул хизмати ходимлари назорати остида вилоят “Марказий банк” биносига жойлаштирилди ва ушбу бюллетенлар 26 июнь куни шаҳар ва туманларга тарқатиб бўлинди.

Ташкил этилган 524 сайлов участкаларининг 8 таси ҳарбий қисмларда ва 2 таси ЖИЭМларда жойлашган бўлиб, ҳарбий хизматчилар томонидан қўриқлови ташкил этилган. Қолган 514 та сайлов участкасининг 221 тасига ИИОларидан, 123 тасига Миллий гвардиядан, 170 тасига фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ходимлар жалб этилиб, хизмат 2 сменада ташкил этилган.

Мажлисда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдураззоқ Умурзоқов, вилоят ҳудудида сайловда тез ёрдам хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш, автотранспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш, уларни зарур эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи мойлаш воситалари, белгиланган норматив асосида дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тўғрисида атрофлича ахборот берди.

Тадбир сўнгида йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларига 4-Жиззах округ комиссияси раиси Шавкат Шарипов ва бошқа мутасаддилар батафсил жавоб берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!