» » Masdar Жиззахда гидроэнергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш имконини кўриб чиқяпти

Masdar Жиззахда гидроэнергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш имконини кўриб чиқяпти

12 июль 2023 г 524 Комментарии: 0

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бирлашган Араб Амирлигининг Masdar компанияси бош операцион директори Абдулазиз Алобидли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, жорий йил 7-10 май кунлари Абу-Дабига ташриф чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, Masdar компаниясининг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини 10 млрд долларга етказиш бўйича бирламчи келишувга эришилган.

Ушбу мақсад рўёби учун жорий йил 17 май куни ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Masdar компанияси ўртасида 500 МВт қувватли шамол ва умумий қуввати 2150 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди.

Шунингдек, компания инвестициялар ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадида гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Учрашувда мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 440 МВт ва Сурхондарё вилоятида 457 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари, Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишини жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендер танловида ғолиб чиққан Masdar компанияси эндиликда лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириши лозимлиги айтиб ўтилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!