» » Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12 июль 2023 г 1 679 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлигига қарашли олти қаватлик бинонинг мажлислар залида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳамда Жиззах вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Aбдували Мустанов томонидан бошқарма ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари этиб Хасанов Рустам тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштиришда ҳудудий бошқарманинг ўрнини ошириш ҳамда бошқарма ходимларининг билим, кўникма ва малакаларини ошириш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Ушбу вазифани бажаришда янги тайинланган раҳбарга алоҳида ишонч билдирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!