Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда инвестициялар ҳажми 10 миллиард долларга етказилади
17 июль 2023 г 544 Комментарии: 0
Президентимиз раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасадди вазирлик, идора ва ҳокимликлар зиммасига бир қатор вазифалар юкланди.
Давлатимиз раҳбари ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини, бунинг учун янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар кераклигини алоҳида таъкидлади.
“Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, – деди Президентимиз.
Республикамиз пойтахтида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бирлашган Араб Амирлигининг “Masdar” компанияси бош операцион директори жаноб Абдулазиз Алобидли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда таъкидланганидек, жорий йил 7-10 май кунлари Абу-Дабига ташриф чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, “Masdar” компаниясининг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини 10 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича бирламчи келишувга эришилган.
Ушбу мақсад рўёби учун жорий йил 17 май куни ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Masdar” компанияси ўртасида 500 МВт қувватли шамол ва умумий қуввати 2150 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди. Шунингдек, компания инвестициялар ҳажмини 10 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Учрашувда мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 440 МВт, Сурхондарё вилоятида 457 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари, шунингдек, Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида эса қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендер танловида ғолиб чиққан “Masdar” компанияси эндиликда лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириши лозимлиги айтиб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!