» » Зомин туманида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва бошқариш кўникмалари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

Зомин туманида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва бошқариш кўникмалари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

19 июль 2023 г 513 Комментарии: 0

Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Меҳмон уйлари ва ҳостел эгалари ассоциацияси томонидан “Меҳмондўстлик академияси” ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Оилавий меҳмон уйлари – қишлоқ ҳудудларида аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш воситаси” лойиҳаси доирасида жорий йил 15-16 июль кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу тренингда “Дуоба” МФЙда истиқомат қилувчи 35 нафар фуқаролар (хусусан ёшлар ва хотин-қизлар) учун 2 кун давомида мутахассислар томонидан оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш, юритиш, маркетинг, тарғибот қилиш, туристларни жалб этиш, хизмат кўрсатиш (сервис жараёнлари, жумладан кутиб олиш, жойлаштириш, хона хизмати, овқатлантириш, санитария-гигиена талаблари, муомала маданияти ва бошқалар), шунингдек бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар бўйича билим ва кўникмалар берилди.

Шунингдек, иккинчи кун якунида семинар-тренинг доирасида мавжуд меҳмон уйлари ва оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган қизиқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилиб, унда биргаликда муаммолар ва камчиликлар биргаликда муҳокама қилинди ва тренерлар томонидан маслаҳатлар берилди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга малака сертификатлари топширилди.

Мазкур семинар-тренингларни ташкил этишдан кўзланган мақсад, қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш, қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш, маҳалла ва қишлоқ аҳолиси орасида туризм маданиятини шакллантириш ва инфратузилма ҳолатини яхшилаш пировардида маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган.

Ушбу йўналишдаги тадбирларни тизимли ташкил этиш мақсадида август ойида Жиззах вилоятининг Фориш ва Бахмал туманларидаги туризм салоҳияти юқори қишлоқларда ҳам келгусида оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишга қизиқиши юқори бўлган ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этган ҳолда, семинар-тренинглар ташкил этилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!