» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди

24 июль 2023 г 515 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигига қарашли олти қаватлик бинонинг 4-қаватидаги вилоят ҳокимлиги Aхборот хизмати медиа марказида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби Нодира Каримова иштирокида “Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан 2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг матбуот котиби Акмал Бинокулов очиб берди.

Шундан сўнг, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби Нодира Каримова “Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан 2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” тўғрисида тўхталиб ўтди.

2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Олий Мажлис Сенати кўрсатмалари ва қарорлари ҳамда вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг 2023 йилга мўлжалланган иш режалари асосида самарали ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, 2023 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларнинг ижроси, ҳокимлар, унинг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ташкилотларнинг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш режалаштирилди ва мунтазам ҳисоботлар иш режасига асосан эшитилиб борилди. Доимий комиссиялар, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари, партия гуруҳлари раҳбарлари иштирокида доимий комиссиялар, партия гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан йиғилишлар ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари томонидан иш режаларида белгиланган тадбирлар, сессия муҳокамасига киритилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш мақсадида барча доимий комиссияларнинг йиғилишлари ўтказилди. Шу билан бирга мазкур доимий комиссия йиғилишларида туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли доимий комиссия раислари ҳам иштирок этди.

2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан жами 70 та сессиялар ўтказилган бўлиб, 1069 та масалалар муҳокама этилган. Шундан: халқ депутатлари вилоят Кенгашининг
4 та сессияси ўтказилиб, 97 та масалалар муҳокама қилинган бўлса, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг 66 та сессияси ўтказилиб, 972 та масалалар муҳокама қилинган. Мазкур ўтказилган сессиялар ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Хусусан, ўтказилган 70 та сессияларда жами 1069 та масалалар муҳокама этилган бўлса, шундан: ҳисоботларни эшитиш 33 та, ахборотларни эшитиш 215 та, муҳокама этиш 73 та, назорат-таҳлил тадбирлари 121 та, ваколат доирасидаги қарорларни тасдиқлаш 22 та, ҳоким қарорларини тасдиқлаш 6 та, кенгаш қарорларини бекор қилиш 1 та ва бошқа масалалар 294 тани ташкил этади.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар томонидан 2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида фуқароларнинг мурожаатлари асосида тегишли ташкилот раҳбарларига жами 416 та депутатлик сўрови юборилган. Шундан, 78 та депутатлик сўрови вилоят Кенгаши депутатлари томонидан юборилган бўлса, 338 та депутатлик сўрови туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан юборилган. Шунингдек, тегишли ташкилот раҳбарларига юборилган жами 416 та депутатлик сўровидан 401 тасига ўз вақтида жавоб берилган ва ижобий ҳал этилган, 5 та депутатлик сўрови сессияда муҳокама этилган.

2023 йилнинг I-ярим йиллиги давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар томонидан маҳаллаларда 2376 та учрашувлар, мулоқотлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувлар давомида фуқаролар томонидан 3382 та муаммолар келиб тушган бўлса, шундан 2968 таси ижобий ҳал этилган. Шу билан бирга юридик ва жисмоний шахслардан жами 3088 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 2363 таси ижобий ҳал этилган, 79 та мурожаат рад этилган, 591 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган ва 55 та мурожаат иш жараёнида. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлиси кун тартибларига киритилган қонунлар бўйича 217 маротаба муҳокамалар ўтказилиб, муҳокамалар натижасида 394 та таклифлар келиб тушди. Шунингдек, янги қабул қилинган Қонунлар бўйича 1800 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари ва депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 4367 маротаба чиқишлар бўлди. Шундан, Республика газетасида 34 та, телевиденияда 90 та ва радиода 35 та, маҳаллий газеталарда 230 та, телевиденияда 251 та, радиода 102 та, интернет сайтларида 1102 та, ижтимоий тармоқларда 2463 та чиқишлар бўлди. Шу билан бирга тасдиқланган медиа-режа бўйича телевиденияда 18 та, радиода 11 та, маҳаллий газеталарда 31 та ёритилди.

2023 йил 3 февраль куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида маҳаллий кенгашлар котибияти ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда маҳаллий кенгашларнинг ўтган даврдаги фаолияти ва 2023 йилга мўлжалланган иш режалар муҳокама этилди.

2023 йил 8 февраль куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мажлислар залида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур мулоқотда депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мулоқот давомида депутатлар давлат дастури лойиҳасига ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этди.

2023 йил 17 февраль куни 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича “Жамоатчилик назорати” кўрсатуви ташкил этилди. Мазкур кўрсатувда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этди.

2023 йил 28 февраль куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, 45-“Янгиқишлоқ” сайлов округи депутати Нодира Каримова томонидан Фориш тумани Учқулоч ва Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-гуруҳ ногирони Мансур Суюнов ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган аҳоли вакиллари холидан хабар олинди.

Шунингдек, 27 февраль куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган 38 та банддан иборат медиа-режаси тасдиқланди. Бугунги кунда мазкур медиа-режага асосан, семинарлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказилиб, ўз вақтида оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинмоқда.

2023 йил 16 - 17 март кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида белгиланган режага асосан, тадбирлар ўтказилди. Мазкур ўтказилган семинарларда жами 330 нафар Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари иштирок этди.

2023 йилнинг март-апрель ойларида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш бўйича жами 1427 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, 468 минг 634 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

2023 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
4 августдаги “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-345-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоятдаги Оилавий болалар уйлари фаолияти ўрганилди ва  тегишли доимий комиссия йиғилишида муҳокама этилди.

2023 йил 4 апрель куни Жиззах вилоят телевидениясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори ижроси бўйича “Жамоатчилик назорати” кўрсатуви ташкил этилди. Мазкур кўрсатувда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ходимлари, депутатлар иштирок этди.

2023 йил 8 апрель куни “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Референдумига оид тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Барқарор ривожлантириш маркази вакиллари ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова иштирок этди.

2023 йил 10 май куни Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари котибияти ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур ўтказилган йиғилишда 1-чорак давомида маҳаллий кенгашлар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар муҳокама этилди.

 

2022 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгаши фаолиятини рейтинг баҳолаш мезонларида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида таъминланди ва амалга оширилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига тақдим этилди. Миллий кенгаш томонидан рейтинг баҳолаш натижаларига кўра Жиззах вилояти коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти юқори баҳоланиб, 1-ўринни эгаллади.

2023 йил 2 май куни Жиззах вилоят телевидениясида Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. Мазкур мулоқотда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

2023 йил 11 май куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Коррупцияга қарши кураш ҳудудий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда ҳудудий кенгашнинг ўтган даврдаги фаолияти ва келгусида белгиланган вазифалар муҳокама этилди. Шу билан бирга йиғилишда очиқлик индекси натижалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!