» » Ғаллаорол ва Бахмал туманидага ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда

Ғаллаорол ва Бахмал туманидага ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда

26 июль 2023 г 292 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ойбек Ашурматов Ғаллаорол ва Бахмал туманига дастлабки ёшларни ўрганиш мақсадида келганида уларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганиб чиққан эди.

Шундан келиб чиқиб, Ногиронлиги бўлган йигит-қизларимизга эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Соғлигини тиклаш учун тиббиёт муассасаларига йўлланма олишида ва дори-дармон ва йўл харажаатлари учун моддий ёрдамлар кўрсатди.

Ғаллаорол тумани Маданият маҳалласида яшовчи Ҳусанга тиббиёт муассасасига йўлланма олишда амалий ёрдам кўрсатилди ва дори-дармон ва йўл харажаатлари учун моддий ёрдамлар берилган бўлса, Гулистон маҳалласида яшовчи Захрони Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказига олиб бориб, жарохлик (лазер) амалиёти ўтказилишда ва Ғўбдин маҳалласида яшовчи Гулхаёни вилоят эндокринология шифохонасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Хонимқўрғон маҳалласида яшовчи Дурдонани вилоят куз касалликлари шифохонсига имтиёзли йўлланма асосида даволаниб чиқишида ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Бахмал тумани Бунёткор маҳалласида яшовчи Шохистага  оёғига ортопедической оёқ кийим ҳамда корректор олиб берилди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!