» » Форишдаги энг узоқ ва чекка ҳудудларида ҳам маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

Форишдаги энг узоқ ва чекка ҳудудларида ҳам маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда

29 июль 2023 г 259 Комментарии: 0

Фориш тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Дарвоза” маҳалласи туманнинг энг узоқ ва чекка маҳалласи бўлиб, қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош.

“Давоза” маҳалласида бир неча миллат вакиллари истиқомат қилади. Бу маҳаллада ҳам маҳалла инфратузилмаси яхшиланиб, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу маҳаллада ҳам аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида артезан қудуғи қазилиб, ичимлик сув тармоқлари тортилди. Бугунги кунда маҳалла аҳолиси тўлиқ тоза ичимлик сув билан таъминланган.
Аҳоли маҳаллага олиб борувчи йўлнинг абгорлигидан азият чекишиб келишарди. Яқинда ушбу маҳаллада 4 километр йўл таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди ва аҳолининг бу муаммоси бартараф этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!