Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Jizzax High-Tech Group қурилиш компанияси йирик лойиҳаларнинг қурилиш ишларини амалга оширмоқда
29 июль 2023 г 490 Комментарии: 0
Ўзбекистонда қурилиш соҳаси миллий иқтисодиётнинг муҳим устувор тармоғи сифатида белгиланган бўлиб, сўнгги йилларда амалга оширилган жадал ислоҳотлар сабабли юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унга мувофиқ қабул қилинган Давлат дастурларида мамлакат иқтисодиётини янада жадал ривожлантиришда иқтисодиётнинг локомотиви сифатида қурилиш соҳасига, хусусан янги бино ва иншоотлар, янги ишлаб чиқариш объектлари ҳамда хусусий тадбиркорлик, темир ва автомобиль йўллари, турар жой бинолари қурилишига алоҳида урғу берилган.
Шунга биноан, 2018 йил BMB Trade Group компанияси негизида қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари асосида кўп йиллик тажрибага эга, ўз сохасини чуқур биладиган етук кадрлар жам бўлган Jizzax High-Tech Group қурилиш компанияси ташкил этилди. Бугунги кунда ташкилот томонидан бир қанча йирик лойиҳалар устида пудрат ишлари олиб борилмоқда, жумладан:
- Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани саноат зонаси ҳудудида жами 40 гектар ер майдонида умумий қиймати 57,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги Замонавий агрологистика комплексини барпо этиш Ўзбекистон-Россия қўшма лойиҳаси асосида, BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси буюртмачи, Россия Федерациясининг Термокул компанияси бош пудратчи хамда Jizzax High-Tеch Group қурилиш компанияси субпудратчи бўлиб қурилиш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда объектда банк, ошхона, божхона, хожатхона ҳамда модуль бинолари тайёр холатга келтирилиб, охирги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!