» » Референдум аъзолари “UZASBO” дастурига киритилганлиги учун кейинги ойларда ҳам ҳисобланиб кетилган

Референдум аъзолари “UZASBO” дастурига киритилганлиги учун кейинги ойларда ҳам ҳисобланиб кетилган

31 июль 2023 г 224 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқда "Бир ойлик маош пластик карточкамизга ўтказилди. Қолган бир ойлик маош қаерга кетди?”" сарловҳаси остида хабар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан вилоят ҳокимлиги Бош ҳисобчиси қуйидагиларни маълум қилди.  

Республика Марказий сайлов комиссияси ва Молия вазирлиги томонидан “Референдум аъзоларига бир марталик компенсация маблағларининг тўланиши бўйича ставкада” ҳисобланиб пластик карточкалари орқали тўлаб берилди. Шу жумладан Фориш туманидаги Референдум участка аъзоларига ҳам ҳисобланиб тўлаб берилган.

Лекин ҳокимликнинг 2023 йил май ойи ҳисоботини солиқ органларига топшириш пайтида дастурдаги камчилик сабаб референдум аъзолари “UZASBO” дастурига киритилганлиги учун кейинги ойларда ҳам ушбу маблағ ҳисобланиб кетилди.

Натижада референдумда қатнашган хар бир аъзога 2023 йил апрель ойида ҳисобланган бир марталик компенсация маблағи май ойида ҳам ҳисобланди деб кўринмоқда. Бу тўғрида камичиликларни тўғрилаш учун солиқ органларига ҳам хатлар юборилган.

Ушбу дастурда ишга олинган 5258 нафар ходим дастурдан чиқарилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!