Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01 август 2023 г 6 395 Комментарии: 0
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳасанов Ҳамид Алишер ўғли тайинланди.
У 2017 йилда Жиззах политехника институтини бино ва иншоотлар қурилиши, саноат ва фуқаро бинолари қурилиши бўйича мутахассислигини тамомлаган.
Ҳасанов Ҳамид меҳнат фаолиятини шу вақтга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК директори лавозимида олиб бораётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 19 январидан Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган Назаров Бахром Амонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилди.
Йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб янги ўринбосарни таништирди.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этган Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Закиров ҳам сўзга чиқиб, вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!